ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ ФАРИШТАЛАРНИНГ ҲУРМАТИДАН ЎРИНЛАРИДАН ТУРГАН ЭДИЛАР.

Ҳозирги даврда ўта жирканч ва нотўғри маълумотлардан бири бу - "Муҳаммад ﷺ кофирларни ҳам ҳурмат қилганлар. Мана бунга мисол бир яҳудийнинг тобути олиб ўтилаётганда уни ҳурмат қилиб ўринларидан турганлар" дейишларидир.
Бу эса қип-қизил ёлғон ва туҳмат, чунки очиқчасига "Расулуллоh яҳудийнинг ҳурматидан ўринларидан турдилар деган бирорта ҳадис йўқ, балки бир қанча ривоят қилинган ҳадисларда Расулуллоh фариштанинг ҳурматидан оёққа турганликлари тасдиқланган.
Расулуллоh кофир инсонни яхши кўрмаганлар ва ҳурмат ҳам қилмаганлар. Қуръони каримда шундай дейилган:
فإن الله لا يحبّ الكافرين
Маъноси: Шубҳасиз Аллоh кофирларни севмайди (яъни рози эмас).
Мўмин кишига Аллоh севмаган нарсаларни севмаслик фарз. Шунинг учун Аллоh Пайғамбар ﷺни
кофир инсонни севишдан ва ҳатто қалбларини бунга мойил бўлишдан сақлаган.
Аммо яҳудий инсоннинг тобути олиб ўтилаётганда Пайғамбар ﷺнинг ўринларидан туришлари яҳудийнинг ҳурмати учун эмас, балки унинг руҳини олиб кетаётган фариштанинг ҳурмати учун эди.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз ﷺ олдиларидан бир яҳудий кишининг майит олиб ўтилаётганда ўринларидан турганликлари айтилади.
Бу ҳадиснинг маъноси: "Пайғамбаримиз ﷺ майитнинг ҳурматидан оёққа турмадилар, балки унинг руҳини олиб кетаётган ўлим фаришталарининг ҳурматидан тик турдилар."
Бундай изоҳ Имом Аҳмад ўзларининг ал-Муснад номли китобларида келтирган ҳадис-у шарифдан олинган: "Абдуллоh ибн Амр айтдилар "бир эркак Пайғамбаримиздан "Ё Расулуллоh олдимиздан кофир кишининг тобути олиб ўтилса, ўрнимиздан турайликми" деб сўради. Пайғамбаримиз ﷺ эса:
نعم قوموا لها فإنكم لستم تقومون لها إنما تقومون إعظاما للذي يقبض النفوس.
Маъноси: Ҳа туринглар, лекин сизлар унинг ҳурматидан турмайсизлар балки жонлар олувчининг ҳурматидан турасизлар" деб жавоб бердилар."
Бу ҳадисни бир оз бошқача лафзлар билан ал-Ҳафиз ибн Ҳиббон ҳам ривоят қилганлар.
Қотада Анасдан ривоят қиладилар - "Росулуллоhнинг олдиларидан бир майит олиб ўтилди, Расулуллоh ўринларидан турдилар. Бир киши "Ё Расулуллоh бу яҳудийдир" деди. Пайғамбаримиз унга:
إنما قمنا للملائكة.
Маъноси: Биз фаришталар учун турдик деб жавоб бердилар.
Имом ан-Насааий ас-Сунан китобларида ривоят қилдилар. Шунингдек, ал-Ҳафиз ал-Байҳақий ҳам ас-Сунану-кубро ва ас-Сунанус-суғро китобларида ривоят қилганлар. ас-Сунану-куброда қуйидаги лафзлар билан келган:
إنما قمت للملَك.
Маъноси: "Мен фаришта учун турдим."
Яна бошқа ривояти:
ولكن نقوم لمن معها من الملائكة
Маъноси: "Лекин биз унинг ёнидаги фаришталар учун турамиз."
Пайғамбаримиз ﷺ кофир қўшниларининг ҳолидан хабар олган бўлсалар, бу уларни ҳурмат қилишларидан эмас, балки қўшничилик ҳаққи юзасидан бу ишни қилганлар ёки, бошқа сабабларга кўра уларга яхшиликлар қилганлар. Мисол учун, ғайри динга Ислом маданиятини яхши муомала қилишлик, ёки ёрдам қилишлик билан кўрсатамиз.
Севмаган ва ҳурмат қилмаган деганда уларга ёмонликни раво кўрган деган маънони англатмайди. Пайғамбаримиз ﷺ кофирларга бу дунёда энг буюк яхшиликни раво кўрдилар у ҳам бўлса ширк ва куфрни ташлаб ёлғиз Аллоhга иймон келтиришларини ва абадий дўзахдан қутилиб қолишларини истадилар.
Бир мўминни яхши кўриб, ҳурмат қилсак, у Аллоhга ва Расулига иймон келтиргани учундир. Асло миллати, насли, бойлиги, мансаби юксак бўлганлигидан эмас. Кофирни яхши кўрмаслигимиз эса яратган Роббисини инкор қилиб, яралган нарсани Илоh дегани учундир.

 

Please publish modules in offcanvas position.

web tasarim ucuz web sitesi siteni yukarı çıkar istanbul web tasarım İnternet Reklam hizmetleri uygun web tasarımcı uygun web sitesi seo hizmetleri