БИДЪАТНИНГ МАЪНОСИ ВА ДИНДАГИ УНИНГ ҲУКМИ

Бидъатнинг луғавий маъноси ҳеч қилинмаган ишни қилмоқ.
Шаръий маъноси Қуръон карим ва ҳадису шарифда айтилмаган ишни қилмоқ.
Ибнул-Аробий шундай деганлар:
"Бидъат номи бидъат бўлганидан ёмон эмас, балки бидъатнинг қайси бири шариатга қарши бўлса, ўша ёмон бидъатдир."
Бидъатнинг турлари.
Умуман бидъат икки турга бўлинади:
Ёмон бидъат бу Қуръон ва Ҳадисга қарши келган бидъат;
Яхши бидъат бу Қуръон ва Ҳадисга қарши келмаган бидъат.
Бидъатнинг бундай иккига бўлиниши Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадису шарифдан тушунилади.
«مَنْ أَحْدَثَ فِى أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ»
Маъноси: "Ким динимиздан бўлмаган нарсани динимизда янгилик қилса, у рад этилади."
Динимиздан бўлмаган дейилганда шариатга қарши келган нарса назарда тутилган аммо, шариатга қарши келмаган янгилик рад этилмайди. Буни Пайғамбаримиз ﷺнинг бошқа ҳадисларидан ҳам тушуниш мумкин.
«مَنْ سَنَّ فِى الإِسْلامِ سُنَّةً حَسَنَةً فَلَهُ أَجْرُهَا وَأَجْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا بَعْدَهُ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَىْءٌ وَمَنْ سَنَّ فِى الإِسْلامِ سُنَّةً سَيِّئَةً كَانَ عَلَيْهِ وِزْرُهَا وَوِزْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا مِنْ بَعْدِهِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أَوْزَارِهِمْ شَىْءٌ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ فِى صَحِيحِهِ مِنْ حَدِيثِ جَرِيرِ بنِ عَبْدِ اللَّهِ الْبَجَلِىِّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ
Маъноси: "Ким Исломга яхши бир янгилик киритса, бас унга ажр бор ва ундан сўнг, бу янгиликка амал қилганларга ҳам ажри бор. Ким Исломга ёмон бир янгилик киритса, бас унга гуноҳ бор ва ундан сўнг бу ёмон янгиликка амал қилганларга ҳам гуноҳи бор."
“Соҳиҳул-Бухорий”да Абдурроҳмаан ибн Абдул-Қориййнинг сўзлари келтирилган:
“Рамазон ойининг тунларидан биридан Умар ибну-Хаттоб билан бирга масжидга чиқдим. Инсонлар якка, якка ҳолда таровеҳ намозини ўқишар эди. Шунда Умар “менимча барчани бир жамоат қилсак, жуда яхши бўлади” дедилар. Сўнг уларни бир жамоат қилиб, Убай ибн Каъабни имом қилиб сайладилар. Бошқа тунда яна Умар билан масжидга чиқдик, инсонлар эса бир имомга эргашиб жамоат бўлиб таровеҳ намозини ўқир эдилар. Умар буни кўриб «نِعْمَ البِدْعَةُ هَذِهِ » “Қандай яхши бидъат!” дедилар."

Шунингдек Имом Бухорий ўзларининг “Соҳиҳул-Бухорий” китобларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар.
Рифаъату ибну Рофеъ аз-Зарқий: “Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз ﷺ билан намоз ўқиган эдик. Пайғамбаримиз рукудан Бошларини кўтариб “СамъАллоhу лиман ҳамидаh” деганларида, бир инсон رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ “Роббанаа лакал-Ҳамд ҳамдан касиирон тоййибан мубаарокан фииhи.”деди. Намозни тугатиб Пайғамбаримиз ﷺ “ким гапирди?” дедилар. Бояги одам “мен” деди. Шунда Расулуллоhﷺ “ўттиздан ортиқ фаришталар савобини биринчи бўлиб ёзишга шошилаётганларини кўрдим” дедилар”
Ибн Абидин Роддул-Муҳтор номли китобларида шундай деганлар:
“бидъат вожиб, мандуб, макруҳ ва мубоҳ бўлиши мумкин.
Вожиб мисол: адашган фирқаларга қарши раддиялар тайёрлаш, Қуръон ва Ҳадисни яхши тушуниш учун наҳву илмини ўрганиш.
Мандуб бидъатга мисол: фақирлар учун бош пана қуриш, мадрасалар қуриш ва олдиндан одат бўлмаган барча савобли ишларни қилиш.
Макруҳ бидъатга мисол: масжидларга ҳаддан зиёд безак бериш.
Мубоҳ бидъатга мисол: янгидан янги лаззатли овқат ва ичимликларни ихтиро қилиш.
Мустаҳаб бўлган бидъатларга мисоллар:
• Исо алайҳиссаломга тобе бўлган Роҳбанийларнинг тарки дунё қилишлари;
قَالَ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى فِى كِتَابِهِ الْعَزِيزِ ﴿وَجَعَلْنَا فِى قُلُوبِ الَّذِينَ اتَّبَعُوهُ رَأْفَةً وَرَحْمَةً وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَا مَا كَتَبْنَاهَا عَلَيْهِمْ إِلَّا ابْتِغَاءَ رِضْوَانِ اللَّهِ﴾ [سُورَةَ الْحَدِيد].
• Саҳоба Хубайб родиАллоhу анҳунинг қатл қилинишларидан олдин икки ракат намоз ўқишлари;
• Тобеъин Яҳйя ибн Яъмарнинг Қуръон китобига нуқталарни қўшимча қилишлари;
• Ҳазрати Усмон родиАллоhу анҳунинг жума намозига иккинчи азонни қўшишлари;
• Пайғамбаримиз ﷺнинг исмлари ёзилганидан сўнг салавотни ёзиб қўйиш, яъни صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ деб ёзиб қўйиш.
Ёмон бидъат
Ёмон бидъат икки қисимга бўлинади. Ақидавий ёмон бидъат ва фиқҳий ёмон бидъат.
Ақидавий ёмон бидъат бу Аҳлу сунна ақидасига қарши келган бидъат. Улар жуда ҳам кўп айримлари қуйидагилар:
• Тақдирни инкор қилувчи қодариялар;
• Инсоннинг иродаси йўқ дейдиган жаҳмиялар. Булар Жаҳм ибн Софваннинг издошлари;
• Катта гуноҳга тушган инсонни кофир дейдиган Ховарижлар.
Фиқҳий ёмон бидъатга мисол:
• Пайғамбаримиз ﷺнинг исмлари ёзилгандан сўнг с.а.в деб ёзиш.
• Жойнамоз ёки болишга таяммум қилиш;
• Қалбаки тариқатчиларнинг зикр вақтида Аллоhнинг исмини ўзгартиришлари мисол: Алла Алла ёки Ааҳ Ааҳ дейишлари.
Агар бириси “Пайғамбаримиз Абу Давуд ривоят қилган ҳадисда فَإِنَّ كُلُ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلُ بِدْعَةٍ ضَلَالَة “Барча янгиликлар бидъатдир ва барча бидъат залолатдадир” деб айтмадиларми?” - деб савол берса.
Жавоб: юқорида айтиб ўтган ҳадисларга кўра бу ҳадиснинг лафзи умумий, маъноси эса махсусдир. Яъни Пайғамбаримиз ﷺ бу ҳадисларида Қуръон, ҳадис ва ижмога қарши келган бидъатни назарда тутганлар. Бундай изоҳни Имом ан-Нававий Имом муслимнинг китобларига ёзган шарҳларида айтиб ўтганлар.
Мавлуд маросимига келсак.
Мавлуд қилиш яъни Пайғамбаримиз ﷺнинг таваллуд топган кунларини нишонлаш Расулуллоh ﷺнинг асрларида ва кейинги асрларда ҳам йўқ эди лекин, ҳижрий еттинчи асрда биринчи бўлиб олим, тақводор ва адолатли Ирбил подшоҳи ал-Музаффар нишонлаган. Ўшанда у, маросимни жуда ҳам катта қилиб ўтказган ва маросимга жуда кўп таниқли дин олимларини жамлаган. Шундан сўнг Машриқдан мағрибгача бўлган мусулмон мамлакатларида Ислом олимлари бу ишни маъқул деб топганлар. Мисол: ал-Ҳафиз Аҳмад ибн Ҳажар ал-Асқалоний, ал-Ҳафиз ас-Саховий, ал-Ҳафиз ас-Суютий ва бошқа кўплаб олимлар.
Аслида Мавлудни нишонлаш жоиз эканлигига юқорида келтирилган Пайғамбаримизнинг ҳадислари далил бўлади:
مَنْ سَنَّ فِى الإِسْلامِ سُنَّةً حَسَنَةً فَلَهُ أَجْرُهَا وَأَجْرُ مَنْ عَمِلَ بِهَا بَعْدَهُ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَىْءٌ
Маъноси: "Ким Исломга яхши бир янгилик киритса, бас унга ажр бор ва ундан сўнг, бу янгиликка амал қилганларга ҳам ажри бор."
Мавлудни Рабииъул Аввал ойининг ҳар бир кунида нишонлаш мумкин.
Рабииъул Аввал ойининг 12-санасида нишонлаш энг афзалидир. Бу кунда Расулуллоh ﷺ таваллуд топганлар.

 

 

Please publish modules in offcanvas position.

web tasarim ucuz web sitesi siteni yukarı çıkar istanbul web tasarım İnternet Reklam hizmetleri uygun web tasarımcı uygun web sitesi seo hizmetleri