1 Расулуллоh ﷺ башариятнинг энг чиройлисидирлар. Саҳобалар шундай дер эдилар: У зот шу қадар чиройли эдиларки уларга қараганингизда гўё кун ёришишини кўргандек бўлар эдингиз.
2 Расулуллоh ﷺ ўрта бўй, кенг елкали, терилари оппоқ эдилар лекин жуда ҳам оқ эмас, жуда чиройлик қора кўзли, узун киприкли, чиройли тўлқин қора сочлари елка қадар, терилари ипакданмайин эди ва Улардан жуда хушбўй ифор тараларди.
3 Расулуллоh ﷺ тез ҳам, катта ва кичик ҳам бўлмаган қадамлар билан юрар эдилар, худди ернинг ўзи улар томонга талпинаётгандай туюлар эди.
4 Расулуллоh ﷺ жуда ўткир зеҳнли, ақлли эдилар ва кучли далиллар келтирар эдилар.
5 Расулуллоh ﷺ кўпинча гапиришдан кўра сукут сақлар эдилар, гапирганларида эса фақат зарурат юзасида ва фойдали гапларни айтар эдилар. Сукутлари эса буюклик, жиддийлик ва юксак қадр-қимматини кўрсатарди.
6 Расулуллоh ﷺ нотиқ эдилар. Улар сўзлаганларида аниқ, тушунарли ва кераксиз сўзларсиз гапирар эдилар. Улар гапирганда, атрофдаги ҳамма жим бўлиб қолар эди. Уларнинг айтган ҳар бир сўзлари қалбларнинг туб-тубидан жой олар эди.
7 Расулуллоh ﷺ доимо зикр айтар эдилар - Улар ҳатто Яратганни эсламай ўтириб турмас эдилар.
8 Расулуллоh ﷺ ҳар доим фақат ҳақиқатни гапирганлар ва ҳеч қачон алданмаганлар, ҳатто ҳазил тариқасида бўлса ҳам.
9 Расулуллоh ﷺ сахийларнинг энг сахийси эдилар. Улардан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон рад этмаганлар.
10 Расулуллоh ﷺ дўстларига шундай дер эдилар: маъноси:"Бу дунёда йўловчи каби бўлинг". Улар жуда кам мулкка эга эдилар. Аллоh уларга ер юзидаги барча бойликларнинг калитини берди, лекин Расулуллоh ﷺ улардан воз кечиб оҳиратни танладилар.
11 Расулуллоh ﷺ хотиржам эдилар, дунёвий масалаларда ва уларни шахсан хафа қилганларида ғазабланмас эдилар, лекин кимдир Аллоhнинг амрини бузганида ғазабланар ва адолат ҳукм сурмагунча таскин топмас эдилар.
12 Расулуллоh ﷺ очиқ кўнгил эдилар - кечиришни яхши кўрар эдилар ва ҳеч қачон қасос олмаганлар. Расулуллоh ﷺ нафақат бошқаларни кечирар, балки уларга яхшилик билан жавоб берар ва ҳар доим оқланишга имкон берар эдилар.
13 Расулуллоh ﷺ ҳеч ким билан жанжаллашмаганлар, тортишмаганлар. Уларга нохуш бўлган нарсага жавобан сукут сақлар эдилар.
14 Расулуллоh ﷺ бошқалардан камчилик қидирмас ва Мусулмонлар ҳақида ёмон сўз айтмас эдилар.
15 Расулуллоh ﷺ мулойим ва хушмуомала эдилар, ҳатто улар учун оғир дамларда ҳам, қўпол гапирмас эдилар. Улар одамни хафа қилмаслик учун мулойимлик билан изоҳ берар эдилар. Уларнинг хизматида бўлган киши шундай дедилар: "Мен Расулуллоh ﷺга 10 йил хизмат қилдим. Бирор ишни хато бажарсам танбеҳ қилмас эдилар, ҳатто бирон марта " уф! " деганларини эшитмадим"
16 Расулуллоh ﷺ ҳақиқатдан йироқ бўлган мақтовни бирор кишига айтмаганлар.
17 Расулуллоh ﷺ бирон киши билан мулоқот қилаётган вақтларида бошқа тарафга қарамас эдилар ва ҳатто охирги бўлиб гапираётган кишини биринчи бўлиб гапирган киши сингари диққат билан тинглар эдилар.
18 Расулуллоh ﷺ ҳар доим ўзларини муносиб тутганлар, жиддий ва камдан-кам ҳолатларда кулганлар, уларнинг кулиши эса табассум эди.
19 Расулуллоh ﷺ энг табаррук ва айни пайтда энг камтар одам эдилар. Улар ташриф буюрганларида бошқалар жойидан туришларини хоҳламас эдилар, ёнида юрганлардан олдинроққа ўтмас эдилар ва ноқулай вазиятларда хижолат тортар эдилар.
20 Расулуллоh ﷺ одамларни бой ва камбағалга, яқин ва узоққа ёки кучли ва кучсизга ажратмаганлар - улар барчага бирдек адолатли эдилар ва ҳеч кимни ҳақорат қилмаганлар ва камситмаганлар.
21 Расулуллоh ﷺ муҳтожларга меҳрли эдилар, агар улардан бири вафот этса дафнларида қатнашар эдилар. Улар оддий инсонларнинг ташвишлари билан қизиқар ва уларга ёрдам берар эдилар. Касалларни зиёрат қилар, фақир, мискин ва қуллар билан кўп вақт ўтказар эдилар.
22 Расулуллоh ﷺ оддий ва озода кийинар эдилар, дабдабали ҳашаматни хушламас эдилар.
23 Расулуллоh ﷺ дунё лаззатларидан воз кечган ва ўз нафсини бошқарувчиси эдилар, улар қаттиқ ерда тўқилган гилам устида ухлар эдилар, ҳатто таналарида бу қаттиқ матонинг излари қолиб кетарди.
24 Расулуллоh ﷺ шариат борасида қатъий ва мустаҳкам эдилар.
25 Расулуллоh ﷺ тез -тез қариндошлари ва дўст-у биродарларини зиёрат қилар эдилар, уларни яхши кўрар ва ҳазиллар қилар эдилар.
26 Расулуллоh ﷺ оддий ишлардан қочмас эдилар ва кўпинча ўзлари: пойабзал таъмирлаш, кийимларга ямоқ солиш каби ишларни бажарар эдилар, шунингдек, уй ишларида рафиқаларига ёрдам берар эдилар.
27 Расулуллоh ﷺ энг жасур ва ботир инсон эдилар.
28 Расулуллоh ﷺ энг сабрли инсон эдилар ва бошқалардан кўпроқ қийинчиликларга сабрли бўлганлар. Расулуллоh ﷺ шундай дер эдилар: маъноси: "Сиз қандай синовга дуч келманг, менда у ундан-да оғирроқ бўлган."
29 Расулуллоh ﷺ кўпинча оч ҳолда бўлар эдилар ҳатто очликдан қоринларига тош боғлаб қўяр эдилар. Абу Ҳурайра رَضِيَ اللهُ عَنْهُ "Расулуллоh ﷺ бу дунёдан ҳатто арпа нонини ҳам тўйиб емай кетдилар" - деб айтган экан. Пайғамбаримиз ﷺ ҳеч қачон таомни танқид қилмаганлар - агар уларга ёқмаса истеъмол қилмаганлар. Овқатданлар қовоқни яхши кўрар эдилар, шунингдек улар ширинликларни яхши кўрардилар ва асал истеъмол қилардилар.
30 Расулуллоh ﷺ энг ишончли инсон эдилар. Уларга ҳар доим ва ҳар жабҳада ишониш мумкин эди. Пайғамбаримиз ﷺга ҳатто душманлик қилган мушриклар ҳам ў з қийматли буюмларини сақлаб туриш учун берар эди.
31 Расулуллоh ﷺ ҳамма ишни ўнг томондан бошлашни ёқтирар эдилар: ювинганларида, кийинганларида, тарашда. Ухлаганларида эса кўксларини Каъбага йўналтириб ўнг томонлари билан ёнбошлар эдилар.
32 Расулуллоh ﷺ одамларга жуда эътиборли эдилар, мажлисларда келмаганлар ҳақида сўраб суриштирар ва ўз саҳобаларини яхши кўрар эдилар.
33 Росулимиз ﷺ - энг аввало Аллоhу Азза ва Жаллани севар эдилар, Аллоhнинг амрларини бошқалардан яхшироқ бажарар эдилар ва ер юзидаги вазифаларини тўлиқ адо этдилар.