ШАЪБОН ОЙИНИНГ 15-КЕЧАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР.

Шериги, тенги, ўхшаши бўлмаган, на маконга, на Аршга, на осмонларга ва на Ўзи яратган бирор нарсага мухтож бўлмаган ва бутун борликни яратувчиси бўлган Аллоhга ҳамду сонолар бўлсин ва оламларнинг саййиди бўлган Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.
Тунда туриб намоз ўқишликнинг афзаллиги ҳақида Расулуллоҳ алайhи васаллам ўзларининг ҳадисларида шундай дедилар:
أفضل الصلاة بعد الفريضة صلاة الليل
Маъноси: “Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз бу тунда ўқилган намоздир.” (Имом Муслим ривояти.)
Аллоh ризоси учунн тунда туриб намоз ўқишлик бу нафл ва мустаҳаб амаллардандир. Расулуллоh ўзларининг жуда кўп ҳадисларида тунларни ибодатда ўтқазишликка чорлаганлар. Бу тундаги ибодат намоз, дуо, зикр, истиғфор, Пайғамбаримизга салавот айтиш ёки Қуръони карим оятларини ўқиш кабилардан иборат бўлмасин буларнинг барчаси Аллоhнинг раҳматига яқинлаштиради. Албатта, барча фарзларни ва барча вожибларни бажаришлик билан биргаликда.
Шабон ойининг 15-кечаси ҳақида келтирилган ривоятлар.
Шабон ойининг 15-кечаси жуда ҳам муборак ва мушарраф тунлардан бири ҳисобланади. Бу тунни турли ибодатлар билан мисол: намоз, зикр Қуръон тиловати ва бошқа шу солиҳ амаллар билан ўтқазишлик жуда ҳам савобли ишдир. Бу ҳақда Росулуллоh алайhи васаллам шундай деганлар:
إذا كانت ليلة النصف من شعبان فقوموا ليلها وصوموا نهارها
Маъноси: “Шабон ойининг 15-санасининг тунини ибодат билан, кунини эса рўза билан ўтқазинг.”
Ҳар бир инсонга энг афзал нарса бу - шу тунни ва қолаверса бошқа тунларни ҳам Аллоhга тақво қилган ҳолда ўтқазишлик яъни барча фарзларни бажариб ва барча ҳаромлардан ўзини сақлаб ўтқазишлик инсонни Аллоhни раҳматига, розилигига, марҳаматига етқазади. Инсонга бу ўткинчи фоний дунёда тақводан фойдалироқ нарса йўқ.
Қуръони каримда шундай дейилган:
ياأيها الذين ءامنوا اتقوا الله
Маъноси: “Эй имон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинг”
Тақво бу - барча фарзларни бажариш ва барча ҳаромлардан ўзини сақлашдир.
Оқил киши яқинлашиб келаётган ўлим сўнг, қайта тирилиш сўнг, маҳшаргоҳда тўпланиш сўнг, ҳар бир нарса учун ҳисоб китоб бўлишини эслаб, ҳар вақт ибодатга шошилади. Шунингдек, Шаьбон ойининг 15-кечасида ҳам Аллоhу Азза ва Жаллага ибодат қилишга шошилади. ким Аллоhга ва Расулига имон келтириб, Роббисининг тақводор қули бўлса, у ғалаба қозонган бўлади. Ким Аллоhга куфр келтирса, у ўзига зулм, Роббисига осийлик қилган бўлади ва ҳамма нарсани бой беради.
Қуръони каримнинг ушбу оятида шундай дейилган:
وتزودوا فإن خير الزاد التقوى
Маъноси: “(охиратга) Захира тўпланг, захиранинг энг хайрлиси бу тақводир.”
Шабон ойининг 15-кунида рўза тутишлик ҳақида
Ар-Ромли ўзларининг “ал-Фатава” номли китобларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
يسن صوم نصف شعبان بل يسن صوم ثالث عشره ورابع عشره وخامس عشره
Маъноси: “Шабон ойининг 15-кунида рўза тутиш суннатдир, шунингдек, шу ойнинг 13, 14, 15-саналарда ҳам рўза тутиш суннатдир.”
Пайғамбаримиз номидан айтилаётган ёлғон ҳадислар ҳақида.
Инсонлар орасида Шаьбон ойининг 15-кечаси ҳақидаги икки ёлғон, тўқима ҳадис жуда ҳам кўп тарқалиб кетган. Бу ҳадисларга ҳеч қандай асос йўқ, балки улар шариатга зиддир. Шунинг учун ҳам бундай ҳадислар Пайғамбаримизга нисбат қилинмас.
Ушбу тўқима ҳадисларда айтилишича гўёки Пайғамбаримиз: “Ражаб бу Аллоhнинг ойи, Шаьбон эса Менинг ойим Рамазон ойи эса умматимнинг ойи” демишлар – бундай сўз асло Пайғамбаримизнинг сўзлари эмас.
Яна шундай ҳадисларнинг бирида гўёки Расулуллоh: “Ражаб истиғфор ойи Шабон Пайғамбарга саловат айтиш ойи Рамазон эса Қуръон ойи” демишлар – бу ҳадис ҳам ёлғондир.
Юқорида келтирилган ҳадисларнинг иккиси ҳам олимлар томонидан асоссиз тўқима ҳадис деб топилган.
Ясин сурасига келадиган бўлсак, бу муборак сурани бошқа тунларда ва бошқа вақтларда ўқишликнинг савоби катта бўлгани сингари бу тунда ҳам ўқишликда савоб бор. Лекин шуни билишимиз керакки “Ясин сурасини бу тунда ўқишлик бу махсус мустаҳаб” - деган сўзлар ножоиз чунки Пайғамбаримиздан бу хусусда ҳадис келмаган.
Қуръони каримнинг Қадр сурасида шундай дейилган:
إنا أنزلناه في ليلة القدر
Маъноси: “Шубҳасиз биз уни (Қуръони каримни) Лайлатул қадр кечаси нозил қилдик”"Шабон ойининг 15-кечасида Қуръони карим биринчи осмондаги Байту-лиззага нозил қилинди" деган маълумот инсонлар орасида қанчалик машҳур бўлмасин, у тўғри эмас. Қуръони каримда Духхон сурасининг 4-оятида Шаьбон ойининг 15-кечаси ҳақида айтилмаган балки Аллоh фаришталарга лайлатул қадр кечасида бир йил ичида нималар бўлишини билдириши ҳақида келган.
Ҳеч бир дуо орқалик Аллоh Ўз иродаси билан битган тақдир ва Аллоhнинг иродаси ўзгармаслиги ҳақида.
Барчага маълум Ислом эътиқодига кўра Аллоhу Азза ва Жалланинг ирода сифати барча нарсани қамрайди яъни инсонларнинг амалларини ва сўзларини ҳаммасини қамрайди. Бу оламда Аллоhнинг иродасидан, қудратидан, илмидан, яратишидан ташқари ҳолда ҳеч бир нарса рўй бермайди. Инсонларнинг хоҳишлари эса Аллоhнинг иродаси остидадир.
Бу ҳақида Қуръони каримнинг ат-Таквир сурасида шундай дейилган:
وَمَا تَشَاؤُونَ إِلَّا أَن يَشَاء اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
Маъноси: “Сизлар ирода эта олмайсиз агар оламларнинг роббиси Аллоh ирода этмаган бўлса”
Бу борлиқдаги барча нарсалар хоҳ яхшилик бўлсин хоҳ ёмонлик Аллоhнинг иродаси билан. Тоат бўлсин, гуноҳ бўлсин, куфр бўлсин, иймон бўлсин ҳаммаси Аллоhнинг иродаси биландир.
Чунки бирор бир нарсани Аллоhдан бошқа яратгувчиси йўқдир. Аллоhнинг иродаси азалий ва абадийдир. Унинг иродаси ўзгармайди ва алмашмайди, шунингдек, Аллоhу Азза ва Жалланинг илм, қудрат сифатлари каби бошқа сифатлари ҳам ўзгармайди.
Аллоhу Азза ва Жалланиниг Ўзи ва сифатлари ўзгаради дейишлик бу мустаҳийлдир яъни ақл қабул қилмайди чунки ўзгаришлик яратилганларнинг сифатидир. Аллоhнинг сифатлари ўзгаради, ёки иродаси алмашади, ёки Аллоhга бирон бир нарса янгилик бўлади деб эътиқод қилиш мумкин эмас ва яна Аллоh азалда бирон бир нарсага ирода этмаган бўлса ана энди ирода этади, ёки азалда бирон нарсани билмаган бўлса энди билади деб эътиқод қилмаслик керак.
Аллоhнинг иродаси ҳеч қачон на бир дуо билан, на бир садақа билан, на бир банданинг назр қилишлиги билан ўзгармайди.
Имом Абу Довуд ривоят қилганларидек Пайғамбаримиз шундай дедилар:
ما شاء الله كان ومالم يشأ لم يكن
Маъноси: “Аллоh нимани ирода этди бўлди ва нимани ирода этмади бўлмади.”
Аллоhу Азза ва Жалла Ўзининг азалий илми билан (келажакда) нималар бўлишини билган бўлса, уларни бор бўлишини ирода этди ва Аллоhу Азза ва Жалла азалда нималар бўлмаслигини Ўзининг азалий илми билан билган ва уларни бўлмаслигига ирода этди. Улар ҳеч қачон вужудга келмайди.
Бунга Пайғамбаримиз алайhиссаломнинг ҳадисларидан далил:
Маъноси: “Шубҳасиз назр Аллоh битган тақдиридан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.” Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббан ва имом Аҳмад ривоят қилдилар.

Please publish modules in offcanvas position.

web tasarim ucuz web sitesi siteni yukarı çıkar istanbul web tasarım İnternet Reklam hizmetleri uygun web tasarımcı uygun web sitesi seo hizmetleri