Пайғамбаримиз бу дунёни кекса аёл кўринишида кўрдилар. Аёл қимматбаҳо зийнатлар билан зийнатлансада қари эди. Бу дунё ҳақиқати шу тарзда намоён бўлди.
Расулуллоҳ тунда йўл четида бир нарсани кўрдилар. Бу эса иблис эди. Иблис мўмин жинлардан бўлган сўнг Аллоhни амрига қарши кетиб кофир бўлган.
Расулуллоh Машитат ул бинту Фиръавн қабридан чиқаётган хушбўй ҳидни ҳидладилар.
Бу аёл Фиръавнни қизини сочини тарар эди. Исломдан воз кечмагани учун ўзини ва фарзандларини қайнаб турган қозонга ташланилган. Сўнг унинг ўлимдан олдинги охирги талабига кўра фарзандлари ва ўзини суяклари бир жойга тўпланиб дафн этилган. Шу дафн қилинган жойдан жуда хушбўй ҳид таралиб турарди.
Бир қавмни кўрдилар улар экин экиб икки кундан сўнг ҳосилини йиғиб олар эдилар. Жаброил алайhиссалом Пайғамбаримизга уларни Аллоh йўлида жиҳод қилувчилар эканлигини билдирдилар.
Яна бир қавмни кўрдилар уларнинг лаблари ва тиллари оловдан бўлган қайчида қирқилар эди. Жаброил алайhиссалом бу инсонларни Хутоба ал Фитна яъни фитна хутба берувчи ва одамларни адаштирувчилар дедилар.
Расулуллоh яна бир буқани кўрдилар. Буқа кичик тешикдан чиқиб қайтиб киришга уринар эди, лекин кира олмас эди. Бу ҳолатни Жаброил алайhиссалом шундай тушунтирдилар: бу инсонларга зарар ва улар орасида фитна ўтини ёқадиган сўзни айтиб, сўнг уни тузата олмаётган инсон дедилар.
Яна бир қавмни курдилар. Уларнинг бошлари уриб пачақланар ва яна жойига қайтиб қолар эди . Улар ҳаётлик чоғида фарз намозлари учун эгилишга бошлари оғирлик қилганлар яъни фарз намозларни тарк қилганлар.
Яна бир қавм улар янги гўштни ташлаб, айниган гўштга талпинар эдилар. Жаброил алайhиссалом Расулуллоhга - бу сизнинг умматингиздан бўлган инсонлар, улар ҳалолни қолдириб ҳаромга юрган зинокорлардир - дедилар.
Яна бир қавмни курдилар, улар зинокорлардан оқиб чиқган йирингларни ичар эдилар. Булар ҳаёт чоғида ҳаром қилинган ичимликни ичувчилар эди.
Яна бир қавмни курдилар, улар кумушдан бўлган тирноқлари билан юзларини ва кўксларини тирнар эдилар. Жаброил алайhиссалом уларни ҳаёт чоғларида ғийбатчи бўлганликларини айтдилар.
Эй Аллоhим бизларни куфр ва катта кичик гуноҳлардан ўзинг сақла. Эй Аллоhим Фаластинни ҳар бир қаричини кофирларнинг зулмидан озод қилгин. Сен барча нарсага қодирсан